General Motors Powertrain Uzbekistan” қўшма корхонаси 2014 йилнинг биринчи чорагидан "Chevrolet Orlando” оилавий минивэнини ишлаб чиқара бошлайди. Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг мамлакатимизга ташрифи чоғида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов билан биргаликда 26 ноябрь куни "General Motors Powertrain Uzbekistan” қўшма корхонасида мазкур янги ўзлаштирилган автомобилнинг илк нусхаларидан бирини кўздан кечирдилар. Янги оилавий автомобил Туркманистон раҳбарида катта таасурот қолдирди. Салон 958 литр (5 ўрин) сиғимли юк бўлимига ёки 1594 литр (2 ўринли) текис поллик жойга трансформация қилинади. Айни дамда General Motors мазкур моделни Жанубий Корея, Россия, Венесуэла ва Вьетнамда ишлаб чиқармоқда.
|