Баъзида фильмларда кўриб, китобларда ўқиганимиз воқеалар ўзимиз ёки яқинларимизнинг ҳаётида рўй берса, ҳайратдан ёқа ушлаймиз. Тақдири азалнинг мўъжизаларига шунчаки кўз юмиб бўлмайди. Актриса Зуҳра Солиева ўзи билан содир бўлган воқеани шулар қаторига қўшиш мумкин.
Бир пайтлар ҳозиргидек жуда хушчақчақ, бир гапириб, ўн куладиган, одамларга хуш кайфият улашиб юрадиган қиз эдим. Оғир дамларда ҳам юзимдан табассум аримасди. Кейин нимадир бўлди-ю, васвасага тушадиган, жонимга қасд қилишга уринадиган, юрагимни ҳовучлаб юрадиган бўлиб қолдим. Гўё ортимдан қора кийимдаги бир одам қувади.
Бир куни кўчада кетаётсам, бўғзимга нимадир тиқилиб, биров бўғаётгандек туюлаверди. Нафасим қайтиб, кўз олдим
...
Xammasini o'qish »