Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Мавлуда Асалхўжаева яқинда турк эстрадасининг ёрқин намоёндаси Сердар Ўртачга мурожаат қилиб, ундан янги муаллифлик қўшиғини ёзиб беришни сўраган.
Лекин турк юлдузи жўнатган бир нечта қўшиқ хонандага маъқул келмагани учун уларнинг барчасини рад этди. Асалхўжаеванинг айтишича, бу қўшиқлар унинг дидига мос эмас экан.
Айни кунларда Мавлуда Асалхўжаеванинг бир варакайига 5 та қўшиғи радио тўлқинлари орқали янграяпти. Келаси ҳафта “Хафа бўлдим” номли янги қўшиққа клип суратга олиш ишлари бошланади.