Ishq.ucoz.ru |
Yangilik Faollari | | Alik Yangiliklari: 1 |
|
Bugun Saytda |
Barcha onlinedagilar: 1 Mexmon: 1 Foydalanuvchilar: 0 A'zolar
Mehmonlar
BUGUNGI FAOLLAR:
|
ADMINSTRATOR | +99894 582 28 82
SAYT PREZIDENTI
SAYT PREZIDENTI Sherzod_230688@mail.ru
|
SMS - TAS-IX |
Siz mobil telefonga Tas-ix xizmatida bepul sms yuborishingiz mumkun !
|
|
| | |
| Главная » 2013 » Март » 27 » Муниса Ризаева: "Суратларимни тарқатган қизни Худога солдим"
01:17 Муниса Ризаева: "Суратларимни тарқатган қизни Худога солдим" |
Мухбиримиз Алия Тулембаева хонанда билан учрашув чоғида нафақат ушбу фото ва видеолар балки унинг Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева билан муносабатларига ҳам ойдинлик киритди. Зеро, Райҳон кейинги пайтларда бир дугонаси бўлгани, унга жуда ишонгани, бундай очиқкўнгил, беғубор, самимий қиз билан яқинлигидан хурсанд экани, лекин ана шу қиз унга хиёнат қилгани тез-тез эсга олаётганди. Кўпчиликка яхши маълумки, сўнгги пайтларда бу икки хонанданинг муносабати яхши бўлиб, улар ҳамма жойга бирга борадиган бўлишганди. Ҳатто ижодий сафарларга ҳам... Бундан ташқари, Райҳон ўз интервьюларида шундай дўсти борлигидан мамнунлигини кўп бора таъкидлаган. Кейин бирдан вазият ўзгарди, яқиндагина “Даракчи” газетасига берган интервьюсида Райҳон дўст танлашда адашгани ва дўсти унга хиёнат қилганини айтди. Хуллас, бу гаплардан кейин Райҳон ўз интервьюларида хонанда Муниса Ризаева ҳақида гапираётгани ойдинлашди. Аммо бунга аниқлик киритмасдан хулоса чиқариш нотўғри бўларди.
– Райҳон билан дўстона муносабатларингизга дарз кетган кўринади... – Ҳа. Биз энди у билан аввалгидек яқин дугона эмасмиз. Лекин уни илгари қандай яхши кўриб, ҳурмат қилган бўлсам, ҳозир ҳам унга нисбатан муносабатим ўзгармаган.
– Райҳоннинг айтишича, сиз унинг тўйида у ва турмуш ўртоғи ҳақида турли гап-сўзлар тарқатган эмишсиз? – Бизнинг дўстлигимиз кимларгадир халақит берган кўринади. Турли туҳматлар билан орамизни бузишди. Райҳоннинг тўйида мен уни ҳаммага ёмонлаб юрганим ҳақидаги гаплар қуруқ туҳматдан ўзга нарса эмас. Мен дугонамнинг тўйида уни ёмонлаш даражасига борадиган инсон эмасман. Тарбиям бунга йўл қўймайди. Буни вақти келганда Райҳоннинг ўзи англаб етади. Ана ўшанда Райҳон аслида ким чин дўст-у, ким душман эканлигини билиб олади. Ҳақиқат бир кун ўз исботини топишига ишонаман.
– Сўнгги вақтларда тарқалган суратларингиз ҳақида гапириб ўтсангиз. Бунга ким ёки нима сабаб бўлди? – Бу расмларни тарқатган инсон ҳақида бемалол гапириб беришим мумкин. Суратларни 4-5 йил аввал ўзим туширганман. Ўша пайтларда ота-онам мендан узоқда яшашар эди. Улар мендан қанчалик йироқ бўлишмасин, ҳеч қачон назоратни сусайтиришмаган. Яъни доим, соат неча бўлишидан қатъи назар менга қўнғироқ қилиб, нима билан бандлигимни суриштиришарди. Шундай кунларнинг бирида эрта саҳар соат 4:00 онам қўнғироқ қилиб, мендан нима қилаётганимни, қаердалигимни сўради. Онам ишонч ҳосил қилиши учун ўзимни ва ёнимдаги дугонамни суратга тушириб онамга юборган эдим. Эсимда ўша куни яқин дугонамнинг туғилган кунидан кеч қайтгандик. Суратлар телефонимда сақланиб қолибди. Орадан шунча йиллар ўтган бўлса-да, бир қизнинг менга бўлган “меҳри” туфайли суратларим бошқаларнинг қўлига етиб борибди. Яъни бир пайтлар Диана исмли қиз билан ижтимоий тармоқ орқали танишганмиз. У ўша пайтларда Қўқонда яшарди. Танишган пайтимизда унинг яшаш шароити унчалик яхши бўлмагани боис, мендан ёрдам сифатида меҳмонхонамдан иш беришимни сўраган эди. Уни уйимга чақирдим. Супур-сидир, тозалаш ишларида ёрдам берар деб ўйлагандим. Оила аъзоларим ҳам уни хизматкор эмас, қиз сифатида қабул қилишди. У билан шу даражада яқин эдикки, ўзим киймаган янги кийимларимни унга совға қилардим, ҳатто, машинасигача ўзим олиб бергандим. Дугона бўлиб, бир дастурхондан туз еганмиз. Кўча-куйда бизни бирга кўрганларга уни синглим деб таништирардим. Хуллас, кунларнинг бирида, у бизга ҳомиладор бўлиб қолганини айтди. Турмушга чиқмаган қизнинг ҳомиладорлигини қандай тушуниш мумкин? Бу хабарни эшитганимиздан сўнг, уни ишдан бўшатишга қарор қилдик. У эса бизнинг бу қароримиздан ранжиди. Алам устидами ёки билмадим нега, шундан кейин менинг суратларимни тарқатиб юборибди. Энг ачинарлиси эса, 4 йил давомида бир дастурхондан таом еган бўлсак-да, у йиллар давомида менга ҳасад қилиб яшаганини исботлаб кетди. Чунки, мен анча олдин ўчириб ташлаган архивларимни ҳам у сақлаб юрган экан. Одамнинг шу даража ичи қора бўлиши мумкинми?!.
– Сизнинг иштирокингиздаги видеороликлар-чи? – Уни ҳам ўша қиз тарқатган. Фақат у видеоролик менинг телефонимда эмас, Лола исмли дугонамнинг уяли телефонида бўлган. Диана эса Лоланинг телефонидан сездирмай, видеони кўчириб олган... У кўнглимни қаттиқ оғритди. Қилган яхшиликларимга ёмонлик билан жавоб қайтарди.
– Бу нарсаларни айнан ўша қиз тарқатганига ишончингиз комилми? – Менинг барча фотосуратларим, шахсий ҳаётимга тегишли бўлган видеоларни тарқатаётганини айтиб, у барча танишларимдан “суюнчи” оляпти. У мен билан очиқчасига “уруш” қилишни истади, шекилли. Шу даражада сурбетлик қилади, деб ҳеч ўйламагандим. Шундан сўнг, ҳеч кимга ишонмайдиган бўлдим. Инсон учун оила аъзоларидан бошқа ҳеч ким дўст бўлолмас экан.
– Тарқалган видеороликлар ҳақида нима дейсиз? – Мен видеороликларда ножўя ҳаракат қилганман деб ўйламайман. Ўз уйимда, истаганимча – ётибми, турибми, қўлимда тароқ ушлабми ашула куйлашга ҳақлиман. Ёки бу тақиқланганми? Кимнинг шахсий видеоси йўқ дейсиз? Ҳаммада бор! Бу иш менга келганда шу даражада ёмон кўриниб кетди. Худдики мени бировнинг қучоғида ётгандек айблашяпти. Агар мен хонанда сифатида танилмаганимда, бу расмлар бу қадар кўп муҳокама қилинмас эди, назаримда.
– Нега у қизнинг устидан тегишли идораларга шикоят қилмадингиз? – Нима кераги бор? Бундайларга Яратганинг ўзи жазо берсин. Мен уни Худога солдим. Вақти келиб, ҳамма ўзининг қилмиши учун жавоб беради. Унинг устидан бировга арз қилиб ўзимни овора қилгим келмади. Кўнглим қаттиқ оғриган бўлса-да, уни кечиришга ҳаракат қиляпман. Сабаби, бу фоний дунёда ҳамма бир-бирининг билиб-билмай қилган хатоларини кечиришга ҳаракат қилиши керак... Интервьюда шу гапимни албатта ёзишингизни истардим.
– Бу ишлардан сўнг ўша қиз билан кўришдингизми? – Йўқ. Мен бир неча марта у билан гаплашишга уриниб кўрдим, аммо у бунга имкон бермади...
– Кўришсангиз нима деган бўлардингиз? – Ҳеч нарса. Шунчаки, унинг кўзларига қарардим. У менга тик қарай олармикан, менга шуниси қизиқ...
– Гапларингизни тинглаб туриб, бир нарсани ўйлаб қолдим. Балки сиз ҳам уни қачонлардир хафа қилгандирсиз... – Балки, у шундай ўйлар. Аммо мен унга нимаики қилмай, фақат яхши бўлсин деганман. Уни кўнглини оғритганман деб ўйламайман.
– Биринчи марта ўзингиз ҳақингиздаги гапларни эшитганингизда... – У пайтларни ҳатто эслагим ҳам келмайди. Тушкунликка тушиб, нима қилишни билмай қолгандим. Одамларнинг устимдан кулгани, мен билан боғлиқ турли “прикол”лар ҳам тўқишганидан хабар топганимдан сўнг, уларнинг қанчалик бешафқат эканини англадим.
– Энди дўст танлашда эҳтиёткор бўлсангиз керак? – Мен энди ҳеч ким билан дўст эмасман. Бўлиб ўтган воқеадан кейин дўстликдан кўнглим қолди. Бугун менинг ёнимда фақат оила аъзоларимгина бор.
– “Голос” номли Россиянинг йирик лойиҳаларидан бирида қатнашиб саралаш босқичидан ўта олмабсиз? – Адашдингиз! Мен саралаш босқичидан аъло баҳолар билан ўтдим. Аммо у лойиҳада иштирок этиш учун шартномага қўл қўяётганимда, айрим шартлари менга тўғри келмаганини кўриб, танлаган йўлимдан қайтдим. Яъни, агар мен “Голос”да ғолиб бўлсам, Ўзбекистондаги фаолиятимдан воз кечиб фақат Россияда ижод қилишим керак экан! Менга бундай иш тўғри келмайди. Ватанимдан, бу ердаги мухлисларимдан воз кечиб, бошқа ерда ижод қила олмайман.
–“Аста-секин” номли қўшиғингизга ишланган клип омма эътиборини тортди... Аммо мусиқий каналларнинг бадиий кенгашидан бу клип ўта олмагани ва клипнинг айрим жойларини қайта монтаж қилганингиз ҳақида эшитдик. – Тўғри, клипни қайта монтаж қилганимиз рост. Аммо бу жиддий ўзгариш эмас. Шунчаки, айрим лавҳаларнинг ўрнини бошқалари билан алмаштирдик.
– Мазкур клипдаги рақс ҳаракатларингизни кўпчилик бачкана деб баҳолади... – (кулиб) Шахсан ўзим ҳаракатларимда бачканаликни кўрганим йўқ. Чунки ҳеч қандай беҳаё ҳаракатлар қилмаганман. Клипни суратга олиш жараёнида қўшиғимни “наушник”да эшитиб, ўша пайтнинг ўзида рақс ҳаракатларини ўйлаб топганман. Олдиндан саҳналаштирилган ҳаракатлар бўлмади. Агар менинг рақсим кимгадир ёқмаган бўлса, узр сўрайман...
– Интервью сўнгида яна нима деган бўлардингиз? – Илтимос, мухлисларим мени унчалик қаттиқ айбламанг! Мен аслида сизлар ўйлагандек ёмон инсон эмасман. Мени ўз касбини телбаларча севадиган санъаткор сифатида қабул қилишларини истайман! Алия ТУЛЕМБАЕВА суҳбатлашди
manba: Darakchi.uz
|
Категория: Shou-Biznes |
Просмотров: 1584 |
Добавил: Sherzod_230688
| Рейтинг: 0.0/0 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
| |
| | |
|
|
|
Mini profil | Xurmatli Mexmon
Группа: Mexmon
Гость, мы рады вас видеть. Пожалуйста зарегистрируйтесь или авторизуйтесь!
|
Schyotchik | » Зарег. на сайте Всего: 28 Новых за месяц: 0 Новых за неделю: 0 Новых вчера: 0 Новых сегодня: 0 » Из них Администраторов: 2 Модераторов: 0 |
Schyotchik | Barcha izoxlar: 99 Forumdagi postlar: 30/67 Barcha fotolar: 1 Barcha bloglar: 2 Barcha Yangiliklar: 130 Publisher: 18 Directory: 1 Games: 297 Barcha videolar: 2 Mexmonxana: 475 |
|