Ishq.ucoz.ru |
Yangilik Faollari | | Alik Yangiliklari: 1 |
|
Bugun Saytda |
Barcha onlinedagilar: 1 Mexmon: 1 Foydalanuvchilar: 0 A'zolar
Mehmonlar
BUGUNGI FAOLLAR:
|
ADMINSTRATOR | +99894 582 28 82
SAYT PREZIDENTI
SAYT PREZIDENTI Sherzod_230688@mail.ru
|
SMS - TAS-IX |
Siz mobil telefonga Tas-ix xizmatida bepul sms yuborishingiz mumkun !
|
|
| | |
| Главная » 2013 » Июль » 1 » Пенсиянгизни нега камайтиришганини суриштирганмисиз?
17:17 Пенсиянгизни нега камайтиришганини суриштирганмисиз? |
"Даракчи" газетаси саҳифаларида пенсия тайинланиши ва тўланиши тартиблари, бунда меҳнат стажининг эътиборга олиниши ва қайта ҳисоб-китоб қилинганда юзага келаётган англашилмовчиликларга тегишли соҳа мутахассислари билан ҳамкорликда такрор-такрор маълумотлар бериб бориляпти. Аммо шунга қарамай, бу мавзу ҳамон долзарб ва муштарийлар бу борада ўзларини қизиқтирган саволлар билан таҳририятга мурожаат қилишмоқда.
“ИЖОДИЙ ИШЛАРИМ ҲАМ ДАРОМАДГА КИРАДИМИ?” Ўзим пенсионерман. Уйда ўтириб ёзган ижодий ишларим турли нашрларда чоп этиб борилади. Яқиндан бошлаб пенсиямнинг 50 фоизини чегириб қоламиз, дейишяпти. Сабаби гонорар сифатида олган даромадим қўшимча даромадга кирармиш. Ахир мен ҳеч бир ташкилотда расман ишламайман-ку. Билишимча, агар пенсия ёшига етганда фуқаро расман бирор ташкилотда фаолият юритса, пенсияси 50 фоиз тўланиб, иш ҳақи билан таъминланиши керак. Бу тартибга ўзгариш киритилдими? Наҳотки менинг ҳеч қаерда расман меҳнат дафтарчам юритилмасдан топган қалам ҳақим сабаб пенсиям 50 фоизга чегириб қолиниши тўғри бўлса? Аъзам Азимов, Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани Айни кунда кўпчилик пенсионерлар Аъзам Азимовни қизиқтирган масала борасида аниқ маълумот беришни сўрашмоқда. Ҳам ёзма, ҳам оғзаки саволлар билан таҳририятга бўлаётган ана шу саволга, яъни айнан расман бирор ташкилотда ойлик маош олиб ишламайдиган пенсионерларнинг даромадларидан солиқ учун чегириб қолиниши каби айрим ҳолатларга тегишли соҳа мутахассисларидан маълумот олишга қарор қилдик.
Ф.Тўраев, Тошкент шаҳар Бюджетдан ташқари пенсия таъминоти бошқарма бошлиғи ўринбосари вазифасини бажарувчи: — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 сентябрдаги 252-сон қарори билан тасдиқланган “Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида Низом”нинг 159-бандига мувофиқ, ишлаб турган пенсионерга пенсия тўлаш, иш вақтининг қанча давом этишидан, ташкилотнинг ташкилий-ҳуқуқий шаклидан, шунингдек, шартнома (битим)нинг хусусиятидан (туридан) қатъи назар, қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорда иш жойи бўйича тўланади. Бунда фуқаролик-ҳуқуқий шартнома бўйича ишлаётган пенсионерга пенсия тўлаш ишлаётган пенсионерлар учун қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорларда амалга оширилади. Ташкилот раҳбари пенсияни тайинлаган Пенсия жамғармасининг тегишли бўлимига пенсионер ишга қабул қилинганлиги тўғрисида (фуқаролик-ҳуқуқий шартнома тузилганлиги тўғрисидаги буйруқдан кўчирмани (фуқаролик-ҳуқуқий шартнома нусхасини) тақдим этиши шарт. Мазкур Низомнинг 166-бандига асосан эса, даромад (гонорар, тақдирлаш пули ва шу кабилар) олинган тақдирда, ижодий фаолият билан банд бўлган шахсларга пенсия тайинлангандан кейин даромад олинган ой учун пенсия ишлаб турган пенсионерлар учун белгиланган тартибда тўланади. Демак, расман меҳнат дафтарчаси юритилмай, олинган даромадлар учун ҳам солиқ тўлаш лозим.
ПЕНСИОНЕРЛАРНИ ИШДАН БЎШАТИШ УЧУН… Гарчи меъёрий ҳужжатларда ходим пенсия ёшига етмаган (эркаклар — 60 ёшда, аёллар — 55 ёшда) ва ёшга доир пенсия тайинлаш учун зарур меҳнат стажига (эркаклар учун — камида 25 йил, аёллар учун — камида 20 йил) эга бўлмаган бўлса-да, иш берувчи томонидан меҳнат шартномалари бекор этилаётганлиги ҳолатлари ҳақида ҳам мурожаатлар учраяпти. Эслатиб ўтамиз, "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Конунига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги меъёрий ҳужжат талабларига кўра, бугунги кунда иш берувчи ўзининг ташаббуси билан ходим пенсия ёшига тўлганда, қонун ҳужжатларига мувофиқ ёшга доир давлат пенсиясини олиш ҳуқуқи мавжуд бўлгандагина номуайян муддатга тузилган меҳнат шартномасини ҳам, муддати тугагунга қадар муддатли меҳнат шартномасини ҳам бекор қилиш ҳуқуқини олган. Аммо бундай ҳуқуқдан бошқа бир манфаатларни кўзлаган ҳолда фойдаланаётган иш берувчилар борлиги муштарийларнинг ана шундай эътирозли саволларига сабаб бўляпти. Шу боис айрим иш берувчилар ходим пенсия ёшига тўлганда, қонун ҳужжатларига мувофиқ ёшга доир давлат пенсиясини олиш ҳуқуқи мавжуд бўлгандагина бу ҳуқуқдан фойдалансалар, эътирозларга ўрин қолмасмиди?
ҚАЙТА ҲИСОБ-КИТОБ ҚИЛИШ МУАММОЛАРИ… Шунингдек, ҳудудлардаги пенсия тайинланиши ва тўланишини қайта ҳисоб-китоб қилинганда учраётган муаммолар ҳам муштарийлар томонидан кўп сўраладиган масала. Қуйидаги мурожаат эса бунга мисол бўлади.
“Ёшим 72 да. 1971 йил 15 октябрда майибланганман. II-гуруҳ ногирониман. 1972 йилда ногиронлик нафақасига чиққанман. Ўзи 1958 йилдан 2003 йил апрел ойига меҳнат стажим бор. 2012 йил август ойига қадар 368 000 сўм миқдорида нафақа олиб келаётган эдим. “Ревизия” келиб энг биринчи мени нафақамдан 84 000 сўм камайтирди. Бориб сўрасам, сиз мукофот олгансиз, дея изоҳлашди. 2013 йил январ ойидан бошлаб нафақамни 155 000 сўмга тушириб, сиз II гуруҳ ногирони бўла туриб ишлагансиз, сизга меҳнат стажи ҳисобланмайди, дейишди. Наҳотки 45 йил меҳнат стажига эга бўлган II-гуруҳ ногирони меҳнат стажига эга бўлмаган фуқаролар сингари 150 000 сўм нафақа олса?” О.Шамсиддинов, Бўз тумани
Ушбу мурожаат Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппаратига йўналтирилиб, аниқ маълумотлар олинди. Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппарати ижро этувчи директорининг биринчи ўринбосари М.Зиядуллаев имзоси билан мазкур масала ҳам ойдинлашган. Унга кўра, Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Бўз туман (собиқ ижтимоий таъминот) бўлими томонидан фуқаро А.Шамсиддиновга 1986 йил 18 августдан 28 йил 4 ой 17 кун умумий меҳнат стажи ва 1985-186 йиллардаги ойлик иш ҳақи ҳисобидан II-гуруҳ меҳнатда майибланганлик бўйича ногиронлик пенсияси тайинланган, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларига мувофиқ мунтазам ошириб келинган. Фуқаро А.Шамсиддинов томонидан қўшимча тақдим этилган иш стажи ва ойлик иш ҳақлари тўғрисидаги маълумотга асосан пенсия миқдори 1994 йил 1 январдан 32 йил умумий меҳнат стажи ҳамда 1989-1993 йиллардаги ойлик иш ҳақи ҳисобидан қайта ҳисобланган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларига мувофиқ мунтазам ошириб келинган. Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Бўз туман бўлимида фуқароларга пенсия ва нафақалар тайинлаш бўйича расмийлаштирилган ҳужжатларнинг қонунийлиги юзасидан ўтказилган текширишларда “Навоий” жамоа хўжалигида ишлаган иш стажи ва олган иш ҳақларининг ҳисоб-китоб қилишда хатоликка йўл қўйилганлиги аниқланган. Натижада пенсия миқдори қайта ҳисоблаб чиқилган ва 2013 йил 1 майдан 33 йил 3 ой умумий меҳнат стажи ҳамда 1989-1990 йиллардаги ойлик иш ҳақи ҳисобидан 305 360,57 сўмни ташкил қилган”. Аслида бу каби мурожаатларни ҳам етарлича келтириш мумкин. Бироқ биз уларнинг ҳар бири тегишли соҳанинг бош бўғини томонидан ижобий ечим топаётганидан хурсандмиз. Аммо қачонгача ҳудудлардаги соҳа масъуллари бундай хатоликларни давом эттиришади? Ёки улар соҳа “тили”ни тушунишмайдими? Айнан пенсия тайинланиши ва тўланиши тартибларида хоҳ даромад масаласи, хоҳ рўйхатда турганлик ҳолати ёки қайта ҳисоб-китоб амалиёти бўладими, биринчи навбатда фуқароларнинг манфаатлари холис ва ҳаққоний ўрганилса, муаммоларнинг ечимида сарсонгарчиликлар юзага келмаган бўларди балки?
|
Категория: Qiziqarli Ma'lumotlar |
Просмотров: 817 |
Добавил: Sherzod_230688
| Рейтинг: 0.0/0 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
| |
| | |
|
|
|
Mini profil | Xurmatli Mexmon
Группа: Mexmon
Гость, мы рады вас видеть. Пожалуйста зарегистрируйтесь или авторизуйтесь!
|
Schyotchik | » Зарег. на сайте Всего: 28 Новых за месяц: 0 Новых за неделю: 0 Новых вчера: 0 Новых сегодня: 0 » Из них Администраторов: 2 Модераторов: 0 |
Schyotchik | Barcha izoxlar: 99 Forumdagi postlar: 30/67 Barcha fotolar: 1 Barcha bloglar: 2 Barcha Yangiliklar: 130 Publisher: 18 Directory: 1 Games: 297 Barcha videolar: 2 Mexmonxana: 475 |
|