Siz mobil telefonga Tas-ix xizmatida bepul sms yuborishingiz mumkun !
Главная » 2013»Июль»13 » Тошкент давлат юридик институтига "университет" мақоми берилди
10:21
Тошкент давлат юридик институтига "университет" мақоми берилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Тошкент давлат юридик институтини қайта ташкил этиш тўғрисидаги қарорга имзо чекди. Uzbekistan Today нашрининг хабар беришича, Тошкент Давлат юридик институти УНИВЕРСИТЕТга айлантирилган.
Ушбу олий ўқув юртини қайта ташкил этиш жараёни қарийб бундан бир ойча олдин бошланган. Ўтган ҳафтада университетга янги ректор тайинланди. Ушбу лавозимда эндиликда Адлия вазирининг биринчи ўринбосари Есемурат Каньязов иш олиб борадиган бўлди.
Ҳозирда таълим муассасасининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, хусусан қўшимча янги бино ажратиш ишлари олиб борилмоқда. Олдинда эса тизимни оптималлашгтириш ва кадрлар тайёрлаш сифатини такомиллаштириш бўйича катта ишлар кутиб турибди.
Юридик университетини ташкил этиш ишлари босқичма-босқич олиб борилди: қабул квотаси меҳнат бозоридаги реал талабдан келиб чиқиб оптималлаштирилди, сохага кадрлар тайёрлаш ҳуқуқи катта илмий салоҳият ва тегишли инфраструктурага эга бўлган олий ўқув юртларидагина сақлаб қолинди.
Бунинг натижасида Ўзбекистон миллий университети, Наманган ва Самарқанд давлат университетларидаги юридик йўналишлар ёпилди ва энди фақатгина учта олий ўқув юртида ҳуқуқшунослар тайёрланадиган бўлди. Демак Тошкент давлат юридик университетидан ташқари Қорақалпоғистон давлат университети ва Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетларида ҳам ҳуқуқшунослар етишиб чиқади.